Дори воситалари
Дунё
ЗИОМИЦИН
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Тизимли фойдаланиш учун антибактериал воситалар. Макролидлар. Азитромицин.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Азитромицин
Таркиби :

250 мг ва 500 мг азитромицинга эквивалент бўлган азитромицин дигидрати

Қўлланилиши:

-ЛОР аъзолари инфекциялари (синусит, фарингит, тонзиллит, отит)
­-нафас йўллари инфекциялари: ўткир бронхит, интерстициал ва альвеоляр пневмония
­-Helicobacter pylori сабаб бўлган ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак касалликлари
­-тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сурункали кўчиб юрувчи эритема (Лайм касаллиги), сарамас яллиғланиши, импетиго, иккиламчи пиодермиялар, балоғат ёшида ҳуснбузарнинг мураккаб шаклларини даволаш)
­-жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар (шу жумладан, урогенитал хламидиоз, асоратланмаган уретрит ва Chlamydia trachomatis сабаб бўлган цервицит)