“Кусум” компаниялари гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган дори-дармонларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш учун биз фармакологик назорат тизимини яратдик ва доимий равишда такомиллаштирмоқдамиз.
Агар дори воситаларини истеъмол қилиш нохуш реакцияларга олиб келса ва / ёки самара бўлмаса (бундан кейин НР / СБ), дарҳол шифокорга мурожаат қилинг*.
«Кусум» компаниялар гуруҳи томонидан ишлаб чиқарилган дори-дармонларни тиббий мақсадларда ишлатишда НР ва / ёки СБ нинг юзага келиши тўғрисида хабар бериш учун қуйидаги хабар-картасини тўлдиринг.
Тақдим этилган маълумотлардан фақат ўзи ишлаб чиқарган дори-дармонларнинг хавфсизлигини назорат қилиш, таҳлил қилиш ва ҳисобот бериш учун фойдаланиш мумкин.
Биз бирон бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини ва диққат билан кўриб чиқилишини кафолатлаймиз.