.
uz
Дунё
«КУСУМ» КОМПАНИЯСИ ГУРУҲИ

Биз, Украина, Ҳиндистон, Mолдова, Қозоғистон, Ўзбекистон, Филиппин, Мянма, Мексика ва Кенияда, икки мингдан ортиқ юқори малакали мутахассисларга эга бўлган компаниялар гуруҳимиз. “Кусум” компаниялар гуруҳига тўртта замонавий завод киради: учта Ҳиндистонда ва битта Украинада, ва яна иккита хусусий илмий марказлари мавжуд. 100 дан ортиқ брендлар гинекология, кардиология, эндокринология, неврология, гастроэнтерология ва бошқа кўплаб соҳаларда муваффақиятли қўлланилмоқда.

МАҚСАД

Бизнинг мақсадимиз –  барча учун соғлом ва бахтли ҳаётдир. “Кусум”да биз бутун дунёдаги одамлар азобларсиз ва жисмоний оғриқсиз яшашларини орзу қиламиз. Бизнинг аниқ мақсадимиз бор – инсонларга узоқ умр кўришга, соғлом ва фаол турмуш тарзини олиб боришга имкон берадиган энг яхши тиббий препаратларга эга бўлишни таъминлаш. Ва бунга эришиш учун компаниямиз жаҳон фармацевтика бозорида ўз жуғрофиясини сезиларли равишда кенгайтиришга интилади.

ҚАДРИЯТЛАР

“Кусум” қадриятлари – бу одамларнинг соғлом ва бахтли ҳаёти, масъулиятли ходимлар, аҳлоқ ва ҳалоллик, очиқлик ва ишонч.

Улар компания маданиятига асосланади ва бизнинг ходимларимизнинг барча ҳаракатларини белгилайди. Ушбу қадриятларнинг ҳар бири бизга биргаликда катта натижаларга эришишга ёрдам беради.

“Кусум”да, биз шахсий жавобгарликни, жамоада ишлашни ва ўзаро ҳурматни, натижаларга эътибор қаратишни, доимий равишда такомиллашиш, кўтаринки руҳ, натижаларга эришишга интилиш ва янги нарсаларга очиқликни қадрлаймиз. Жамоанинг ҳар бир аъзоси унинг аҳамиятини ва соғлиқни сақлаш соҳасида иш олиб бориш одамлар саломатлиги ва ҳаёти учун катта масъулият юклашини тушунади.

ОЛДИНДАН КЎРИШ

Ташкил этилганидан буён “Кусум” ишлаб чиқаришнинг ҳар бир босқичида сифат даражасини яхшилаш, шунингдек, бутун дунё бўйлаб маҳсулотларимизга етишишни кенгайтириш учун доимий равишда иш олиб бормоқда. Биз ўз олдимизга жаҳон фармацевтика бозорида кучли мавқега эга бўлган юқори даромадли ва тез ривожланувчи компания бўлишни вазифа сифатида қўйганмиз.

Одамларнинг бахтли ва соғлом ҳаёти – бу бизнинг саъй-ҳаракатларимиз учун энг олий мукофот ҳисобланади. Шунинг учун биз касалликларни даволаш тараққиётига ҳисса қўшадиган янги тиббий ечимларни яратиш учун доимий равишда илмий тадқиқотларга сармоя киритмоқдамиз.