Дори воситалари
Дунё
ТАЙГЕРОН
Дори воситаси шакли :
Инфузия учун эритма
AТС даражаси :
Хинолонлар гуруҳи антибактериал воситалар. Фторхинолонлар.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Левофлоксацин
Таркиби :

500 мг левофлоксацинга эквивалент бўлган левофлoксацин гемигидрати

Қўлланилиши:

Тайгерон® инфузия учун эритмаси катта ёшдаги пациентларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланилади (“Махсус кўрсатмалар” ва “Фармакодинамикаси” бўлимларига қаранг):

• шифохонадан ташқари режимли зотилжам касаллиги;

• тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратли инфекциялари;Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратли инфекцияларида левофлоксацин, одатда, ушбу инфекцияларни даволаш учун тавсия этиладиган бошқа антибактериал дори препаратларининг қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатдагина қўлланилиши керак.

• ўткир даражали пиелонефрит ва сийдик йўллари асоратли инфекциялари (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг);

• сурункали бактериал простатит;

• куйдиргининг ўпка шакли: алоқадан сўнг профилактика ва даволаш (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Антибактериал дори препаратларининг тегишлича қўлланилишига доир расмий йўриқномалар ҳисобга олиниши керак.