Қўлланилиши
:
Монтулар® ингаляцион кортикостероидлар қабул қилиниши билан назорат қилинмайдиган енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги вақти вақти билан авж олувчи бронхиал астма бўлган пациентларга, шунингдек “зарурат бўйича” қисқа таъсирли бета-агонистлар қўлланилиши астманинг етарли даражада клиник назоратини таъминламайдиган пациентларга қўшимча даволаш сифатида буюрилади. Монтулар® буюрилган астмаси бўлган пациентларда препарат мавсумий аллергик ринит симптомларини ҳам енгиллаштиради. Монтулар®, шунингдек доминант компоненти жисмоний юклама билан индукцияланган бронхоспазм бўлган, астмани олдини олиш учун ҳам қўлланади.