Дори воситалари
Дунё
ДИКЛОСЕЙФ РЕКТАЛ СУППОЗИТОРИЙЛАР
Дори воситаси шакли :
Ректал суппозиторийлар
AТС даражаси :
Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препаратлар
Таъсир кўрсатувчи модда :
Диклофенак натрий
Таркиби :

Натрий диклофенак – 50 мг/100 мг

Қўлланилиши:

Кенг диапазонли касалликларда ҳар қандай даражали оғриқлар ва яллиғланишларни енгиллатиш, шу жумладан:
• Aртрит: ревматоидли артрит, остеоартрит, анкилозациялайдиган спондилит, ўткир даражали подагра.
• Периартрит (масалан, елка-курак периартрити), тендинит, теносиновит, бурсит каби суяк-мушак тизими касалликлари. 
• Жароҳатлар, шу жумладан суяк синиши, белдаги оғриқ, пайлар шикастланиши, чиқиқлар, ортопедик, стоматологик операциялар ва бошқа кичик жарроҳлик аралашуви натижаси сифатида оғриқ синдромининг бошқа турлари.
Диклосейф® суппозиторийлари болаларда қўллаш учун мўлжалланмаган.