Қўлланилиши
:
Бактопик® препарати аксарият тери инфекциялари қўзғатувчи организмларга, айнан эса: Staphylococcus aureus, шу жумладан метициллинга чидамли штаммлар, бошқа стафилококклар, стрептококкларга нисбатан фаоллик намоён қиладиган сиртга қўлланиш учун мўлжалланган антибактериал дори воситаси ҳисобланади. Дори воситаси Escherichia coli ва Haemophilus influenzae каби грамманфий организмларга қарши фаолликни ҳам намоён қилади. Бактопик® суртмаси импетиго, фолликулит, фурункулёз каби инфекцияларида қўлланади.