Қўлланилиши
:
"Оргил® қуйидаги каби орнидазолга сезувчан организмлар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун тавсия этилган: Трихомониаз Trichomonas vaginalis аёллар ва эркакларда урогенитал йўли инфекциялари. Амёбиаз Entamoeba histolytica турли хил шакллари, шу жумладан амёба дизентериясини ўз ичига олган ичак йўллари барча инфекциялари. Ичак йўлларидан ташқаридаги амёбиазнинг барча шакллари, шу жумладан абсцессланадиган жигар амёбиази. Лямблиоз (Гиардиоз) Анаэроб бактериялар билан қўзғатилган инфекциялар Сепсис, менингит, перитонит, операциядан кейинги жароҳат инфекциялари, туғишдан кейинги сепсис, септик аборт, эндометрит каби инфекцияларни қайд этилган бактерияларнинг исботланган ёки тахмин қилинган жалб этилиши билан даволаш. Жарроҳлик аралашувларини олдини олиш, айниқса, йўғон ичакда, шунингдек гинекологик операциялар. "