Дори воситалари
Дунё
МЕЗАКАР SR
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Тутқаноққа қарши, нейротроп ва психотроп дори восита. Дибензазепин ҳосиласи.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Карбамазепин
Таркиби :

Карбамазепин 400 мг

Қўлланилиши:

Эпилепсия – генерализацияланган тоник-клоник ва парсиал тутқаноқлар. Мезакар SR таъсири узайтирилган таблеткалари яқинда эпилепсия ташхисланган пациентларга, шунингдек назорат қилинмайдиган ёки жорий томир тортишишига қарши терапияга чидамсизлик бўлган пациентларга тавсия этилган.
Изоҳ. Карбамазепин, одатда, абсансалар (petit mal) ва миоклоник тутқаноқларда самарасиз. Бундан ташқари, норасмий маълумотлар атипик абсансалар бўлган пациентларда тутқаноқлар зўрайиши юзага келиши мумкинлигидан далолат беради.
Уч шохли нерв невралгиясида хуружсимон оғриқ.
Литий билан терапияга жавоб бермайдиган пациентларда маниакал-депрессив психозларни профилактика қилиш учун тавсия этилган.