.
uz
Дунё
Лефно
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Селектив иммунодепрессантлар.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Лефлуномид.
Таркиби :

20 мг лефлуномид

Қўлланилиши :
Лефлуномид (Лефно®) таблеткалари қуйидаги касалликлар бўлган катта ёшдаги пациентларни даволаш учун мўлжалланган: • фаол ревматоидли артрит, “касалликни модификациялайдиган антиревматик препарат” сифатида; • фаол псориатик артритда қўлланилади. Гепатотоксик ёки гематотоксик касалликни модификациялайдиган антиревматик препаратлар (масалан, метотрексат) билан яқинда ёки бир вақтда даволаниш жиддий ножўя реакциялар юқори хавфига олиб келиши мумкин, шу туфайли лефлуномид билан даволаш бошланишида фойда/хавф нисбатини пухта баҳолаш керак. Бундан ташқари, лефлуномиддан бошқа касалликни модификациялайдиган антиревматик препаратга ювиш муолажасига риоя қилинмаган ҳолда ўтиш ҳам (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг), ушбу ўтишдан сўнг узоқ вақт давомида ҳам жиддий ножўя реакциялар хавфини ошириши мумкин.