.
uz
Дунё
ЛАНИСТОР
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Тиришишга қарши восита.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Ламотриджин.
Таркиби :

Ламотриджин 25 мг, 50 мг, 100 мг.

Қўлланилиши :
Тутқаноқда Катта ёшдаги пациентлар ва 13 ёшдан катта ўсмирларга - Тутқаноқ касали монотерапияси ёки ёрдамчи терапияси, шу жумладан парциал ва генерализацияланган хуружларда, шунингдек тоник-клоник хуружларда. - Леннокс-Гасто синдроми билан боғлиқ хуружлар. Ланистор® препарати қўшимча терапия сифатида қўлланилади, бироқ бирламчи тутқаноқ касалига қарши препарат (AED) сифатида ҳам фойдаланиш мумкин, Леннокс-Гасто синдромини даволашни шундан бошлаш керак. Қўшқутбли касаллик 18 ёшдан катта пациентлар - Кўпроқ депрессив эпизодлар кузатиладиган I турдаги қўшқутбли касаллик бўлган пациентларда депрессия эпизодларини профилактика қилиш. Ланистор® ўткир васваса ёки депрессия эпизодларини даволаш учун мўлжалланмаган.