Дори воситаси шакли :
Гель.
AТС даражаси :
Маҳаллий қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Диклофенак диэтиламин, метилсалицилат, ментол, зиғир мойи
Таркиби :
Диклофенак диэтиламин, 10 мг диклофенак натрийга эквивалент, метилсалицилат 100 мг, ментол 50 мг, зиғир мойи 30 мг
Қўлланилиши
:
Огриқ ва шиш билан кечувчи таянч-ҳаракат аппаратининг яллиғланиш ва дегенератив характердаги қуйидаги касалликларда: ревматоид артрити, анкилозловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги), ўткир подагрик, инфекцион, псориатик ва посттравматик артритлар, юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, миозит), бўғимларнинг дегенератив касалликлари (катта ва қичик бўғимларнинг остеоартрозлари), умуртқа поғонасининг остеохондрози, миалгиялар, невралгиялар, бел-дуғгаза радикулити, жароҳатлардан кейинги оғриклар, бойламлар бўшлиги, бойламлар, мушак ва пайларни чўзилишлари, оғир жисмоний юкламалар чақирган мушак ва бўғимлардаги оғриқда қўлланилади.