Аскорбин кислотаси 100 мг; Натрий аскорбати аскорбин кислотасига эквивалент 400 мг; Рух оксиди рухга эквивалент 15 мг.
Aскоцин® шамоллаш, инфекция ва иммун танқислиги касалликларига мойиллик бўлганида, C витаминининг гипо- ва авитаминозида, қон кетишларида (бачадон, ўпка, бурундан қон кетишларида, нур касаллигида), жигар касалликларида (A гепатити, сурункали гепатит, циррозда), ҳомиладорлар нефропатиясида, Aддисон касаллигида, антикоагулянтлар дозаси ошириб юборилганида, суяк синишларида ва узоқ муддат битмайдиган яраларда, дистрофияда буюрилади. Aскоцин® иммунитет пасайиши, бириктирувчи тўқималар шикастланиши, углевод, ёғ алмашинуви бузилишлари, ички секреция безлари фаолияти бузилишлари, қон томирларининг юқори ўтказувчанлиги ва мўртлиги билан кечадиган касалликларни комплекс даволашда, шунингдек простата безининг гипофунксиясида қўлланилиши мумкин. Препарат атеросклероз, бронхиал астма, бириктирувчи тўқималар касалликларида (ревматоид артрит, тизимли қизил югурик, склеродермияда) буюрилиши мумкин.