.
uz
Дунё
РОСЕМИД
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Антипсихотик восита. Бошқа нейролептиклар.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Рисперидон
Таркиби :

Рисперидон 1 мг, 2 мг ёки 4 мг

Қўлланилиши :
"Оғиз бўшлиғида парчаланадиган Росемид® таблеткалари шизофренияни даволаш учун қўлланилади. Оғиз бўшлиғида парчаланадиган Росемид® таблеткалари биполяр бузилишлар билан боғлиқ бўлган ўртача ва оғир маниакал эпизодларни даволаш учун қўлланилади. Оғиз бўшлиғида парчаланадиган Росемид® таблеткалари нофармакологик даволаш усулларига жавоб бермаган, ва, агар ўзига ва ён атрофдагиларга зарар бериш хавфи юзага келган, ўртача ва оғир даражадаги Альцгеймер деменцияси бўлган пациентлардаги барқарор тажовузкорликни қисқа муддатли (6 ҳафтагача) даволаш учун қўлланилади. Оғиз бўшлиғида парчаланадиган Росемид® таблеткалари 5 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар ва интеллектуал ривожланиш даражаси ўртача даражадан паст бўлган ёки DSM-IV мезонлари бўйича ташҳис қўйилган, ақлий ривожланиш қобилияти паст бўлган ўспиринларда хулқ-атвор бузилишларида тажовузкор ёки бошқа бузғунчи хатти-ҳаракатларнинг кучайиши фармакологик даволанишни талаб қилади барқарор жаҳлдорликни қисқа муддатли (6 ҳафтагача) симптоматик даволаш учун қўлланилади. Фармакологик даволаш янада кенг қамровли даволаш дастурининг, шу жумладан руҳий-ижтимоий ва маърифий тадбирларнинг ажралмас қисми бўлиши керак. Рисперидонни болалар неврологияси ва болалар ва ўсмирлар психиатрияси мутахассиси ёки болалар ва ўспиринларда хулқ-атвор бузилишларини даволаш билан таниш бўлган шифокорлар буюриши тавсия этилади."