.
uz
Дунё
Нимид гель
Дори воситаси шакли :
Гель.
AТС даражаси :
Яллиғланишга қарши маҳаллий қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препаратлар.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Нимесулид.
Таркиби :

10 мг нимесулид

Қўлланилиши :
• Таянч–ҳаракат аппаратининг оғриқ ва шишлар билан кечадиган, яллиғланиш ва дегенератив характердаги касалликлари: ­ ревматик ва ревматоид артрит; ­ подагрик ва псориатик артрит; ­ анкилозланувчи спондилит (Бехтерев касаллиги); ­ Рейтер синдроми; ­ остеоартрит ­ бурсит, миозит, тендинит, тендосиновит; ­ радикуляр (илдизча) синдроми билан кечувчи остеохондроз; ­ миалгия, невралгия, ишиас, люмбаго. • Юмшоқ тўқималар ва таянч – ҳаракат аппаратини жароҳатдан (шикастланишлар ва узилишлар); дан кейинги яллиғланишда. • Оғир жисмоний зўриқиш оқибатида оғриқда қўлланилади.