Қўлланилиши
:
Бўғимлар ва бўғимдан ташқари бўғимлар тўқималари бод касалликлари умумий ва дегенератив шакллари: анкиллайдиган спондилоартрит, бурсит, тендинит; умуртқанинг яллиғланишли, дегенератив-дистрофик ва травматик шикастланишлари билан чақирилган оғриқ синдромлари; тўқималар яллиғланиши ва шиши билан чақирилган посттравматик ва операциядан кейинги оғриқ синдромлари; умуртқа касалликлари туфайли (бўйин ва бел спондилези) ҳамда ортопедия ва травматологияда жарроҳлик аралашувларидан сўнг оғриқли мушак спазмалари; неврологик касалликларда суяк мушаклари спазмалари (тарқоқ склероз, церебрал паралич, умуртқанинг дегенератив касалликлари), яллиғланиш ва оғриқ синдроми билан бирга кечадиган гинекологик касалликлар.