Дори воситалари
Дунё
ФУЦИС 50 МГ
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Мунтазам қўлланиш учун замбуруғларга қарши воситалар.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Флуконазол
Таркиби :

Флуконазол 50 мг.

Қўлланилиши:

Фуцис® қуйидаги замбуруғли инфекцияларда тавсия этилади (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг).Фуцис® қуйидаги замбуруғли инфекцияларда тавсия этилади (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг).
Катталарга қуйидаги касалликларни даволаш учун:
• криптококкли менингит (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг);
• кокцидиоидомикоз (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг);
• инвазив кандидоз;
• шиллиқ пардалар кандидози, оғиз-томоқ кандидози, қизилўнгач кандидози, кандидурия ва сурункали тери ва шиллиқ пардалар кандидози;
• сурункали орал атрофик кандидози (тиш протезидан фойдаланиш туфайли келиб чиққан), оғиз бўшлиғи гигиенаси ёки маҳаллий даволаш етарлича бўлмаган ҳолатда;  
• вагинал кандидоз, ўткир ёки қайталанувчан; махаллий терапия тўғри келмаган ҳолатда;
• кандидозли баланит, махаллий терапия тўғри келмаган ҳолатда;
• дерматомикоз, шу жумладан товон дерматомикози, силлиқ тери дерматомикози, чов дерматомикози, турли рангли темиратки ва тери кандидоз инфекциялари, мунтазам терапия тавсия этилган ҳолатда;
• дерматофит онихомикоз (онихомикоз), бошқа дори воситалари тўғри келмаган ҳолатда.Катталарга профилактика учун:
• юқори қайталаниш хавфига эга пациентларда криптококкли менингит;
• юқори қайталаниш хавфига дуч келадиган ОИВ юқтирилган пациентларда қизилўнгач  ёки оғиз-томоқ кандидози,;• қайталанувчи вагинал кандидоз частотаси камайиши (йилига 4 ёки ундан кўпроқ эпизодлар);    
• узоқ вақтли нейтропенияга эга пациентларда (масалан, кимёвий терапия қабул қиладиган гематологик хавфли янги ўсмаларга эга пациентларда ёки гематопоэтик найчали ҳужайралар трансплантациясини олаётган пациентларда) кандидоз инфекциялари профилактикаси (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг).
6 ёшдан 17 ёшгача болалар ва ўсмирларга:
Фуцис® шиллиқ пардалар (оғиз-томоқ, қизилўнгач) кандидозини, инвазив кандидозни, криптококкли менингитни даволаш ва сусайган иммунитетли пациентларда кандидозли инфекцияларни профилактика қилиш учун тавсия этилган. Фуцис® такрорланиш юқори хавфига эга болаларда криптококкли менингит қайталаниши олдини олиш учун қувватловчи терапия сифатида қўлланиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).Терапия культурал ва бошқа лаборатория тадқиқотлари натижалари олингунгача бошланиши мумкин; бироқ ушбу натижалар олиниши билан тааллуқли тарзда антиинфекцион терапияга тузатиш киритилиши керак.Замбуруғга қарши дори воситаларидан тегишлича фойдаланиш бўйича расмий қўлланма тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши керак.