Қўлланилиши
:
Остеоартрит, ревматоид артрит ва анкиллозланувчи спондилитда, шунингдек таянч-ҳаракатлантирувчи аппаратнинг оғриқ билан бирга кечадиган бошқа касалликлари (масалан, елка-курак периартрити ёки бўғимдан ташқари ревматизм) да оғриқ синдроми ва яллиғланишни симптоматик даволаш. Оғриқ билан бирга кечадиган ҳолатлар (шу жумладан, бел бўлимида оғриқ, тиш оғриғи ва бирламчи (функционал) дисменорея) да анальгетик сифатида қўлланади.