.
uz
Дунё
Зиомицин
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Макролидлар. Азитромицин.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Азитромицин.
Таркиби :

250 мг ва 500 мг азитромицинга эквивалент бўлган азитромицин дигидрати

Қўлланилиши :
­ ЛОР аъзолари инфекциялари (синусит, фарингит, тонзиллит, отит) ­ нафас йўллари инфекциялари: ўткир бронхит, интерстициал ва альвеоляр пневмония ­ Helicobacter pylori сабаб бўлган ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак касалликлари ­ тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сурункали кўчиб юрувчи эритема (Лайм касаллиги), сарамас яллиғланиши, импетиго, иккиламчи пиодермиялар, балоғат ёшида ҳуснбузарнинг мураккаб шаклларини даволаш) ­ жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар (шу жумладан, урогенитал хламидиоз, асоратланмаган уретрит ва Chlamydia trachomatis сабаб бўлган цервицит)