.
uz
Дунё
ВОЛВИТ
Дори воситаси шакли :
AТС даражаси :
Оддий витамин препаратлари. Биотин
Таъсир кўрсатувчи модда :
БИОТИН
Таркиби: :

Биотин 5 мг

Қўлланилиши :
Катталар ва 12 ёшдан катта болаларда биотин танқислиги туфайли пайдо бўлган қуйидаги касалликларни мажмуавий даволаш: - соч касалликлари (сочни ўта ингичкалашиши, синувчан сочлар, соч тўкилиши, сочларнинг юқори ёғлилиги ёки қуруқлиги, соч оқариши); - тери касалликлари (дерматит, ёғли себорея, тери қуруқлиги ва шўралаши); - тирноқ касалликлари (тирноқлар синувчанлиги, қатламланиши, ўсиши ёки улар тузилишининг бузилиши); - меъда-ичак йўллари томонидан функционал бузилишлар (шу жумладан, мальабсорбция синдроми); - биотинидаза етишмовчилиги; - психоэмоционал бузилишлар (юқори асабийлашиш ва толиқиш, серуйқулик, апатия, мушак бўшашиши) да қўлланилади.