Қўлланилиши
:
"Тайгерон® инфузия учун эритмаси катта ёшдаги пациентларда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланилади (“Махсус кўрсатмалар” ва “Фармакодинамикаси” бўлимларига қаранг): • шифохонадан ташқари режимли зотилжам касаллиги; • тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратли инфекциялари; Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратли инфекцияларида левофлоксацин, одатда, ушбу инфекцияларни даволаш учун тавсия этиладиган бошқа антибактериал дори препаратларининг қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатдагина қўлланилиши керак. • ўткир даражали пиелонефрит ва сийдик йўллари асоратли инфекциялари (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг); • сурункали бактериал простатит; • куйдиргининг ўпка шакли: алоқадан сўнг профилактика ва даволаш (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Антибактериал дори препаратларининг тегишлича қўлланилишига доир расмий йўриқномалар ҳисобга олиниши керак."