.
uz
Дунё
МОНТУЛАР Кидс
Дори воситаси шакли :
AТС даражаси :
Лейкотриен рецепторлари антагонистлари.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Монтелукаст.
Таркиби :

Монтелукаст натрий 4 мг ва 5 мг монтелукастга эквивалентдир

Қўлланилиши :
Монтулар® Кидс ингаляцион кортикостероидлар қабул қилиниши билан назорат қилинмайдиган енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги персистирловчи бронхиал астма бўлган пациентларга, шунингдек “зарур ҳолларда” қисқа таъсирли β-агонистлар қўлланилиши астманинг етарлича клиник назоратини таъминламайдиган пациентларга қўшимча терапия сифатида буюрилади. Монтулар® Кидс яқинда анамнезида кортикостероидларни перорал қабул қилишни талаб қиладиган астманинг жиддий хуружлари бўлмаган ва ингаляцион кортикостероидларни қабул қилиш имконияти бўлмаган, ингаляцион кортикостероидларнинг қуйи дозаларини қабул қилаётган енгил даражали доимий давом этувчи астма бўлган пациентлар учун даволашнинг муқобил варианти ҳам бўлиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалар” бўлимига қаранг). Шунингдек, Монтулар® Кидс астмани профилактика қилиш учун буюрилади, бунда жисмоний юклама билан кучайтирилган бронхоспазм устувор таркибий қисм ҳисобланади.