.
uz
Дунё
Мезакар SR
Дори воситаси шакли :
Таблеткалар
AТС даражаси :
Тутқаноққа қарши, нейротроп ва психотроп дори восита. Дибензазепин ҳосиласи.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Карбамазепин.
Таркиби :

Карбамазепин 400 мг

Қўлланилиши :
­- Тутқаноқ – тарқалган тоник-клоник ва парциал тутқаноқлар. Мезакар® SR яқинда тутқаноқ билан ташхисланган пациентларга ва назорат қилинмайдиган ёки жорий томир тортишишига қарши терапияга чидамсиз пациентларга тавсия этилган. Изоҳ: карбамазепин, одатда, абсанса (кичик тутқаноқ хуружи) ва миоклоник томир тортишишларида самарасиздир. Бундан ташқари, амалиётдаги воқеалар шундан далолат берадики, тутқаноқлар зўрайиши одатий бўлмаган абсансаларга эга пациентларда юзага келиши мумкин. - Уч шохли нерв невралгияси. - Тил-томоқ нервининг ҳақиқий невралгияси. - Диабетик нейропатиядаги оғриқ. - Тарқоқ склерозда тутқаноқ шаклидаги томир тортишишлар. - Алкоголь абстиненцияси синдромида томир тортишишлар пайдо бўлишини олдини олиш. - Литийли терапияга мойил бўлмаган пациентларда маниакал-депрессив руҳий касалликларни олдини олишда қўлланилади.