Қўлланилиши
:
Нозокомиал пневмония/Шифохонадан ташқари пневмония Лаен® препарати нозокомиал пневмония ва шифохонадан ташқари пневмонияни даволаш учун тавсия этилган (агар унинг сезувчан грам-мусбат бактериялар туфайли чақирилганлиги маълум бўлса ёки тахмин қилинса). Лаен® препарати буюрилганида, мос даволашни танлашда микробиологик тестлар натижалари ёки грам-мусбат бактериялар орасида антибактериал препаратларга чидамлилик ёйилганлиги ҳақида маълумотлар эътиборга олиниши керак. Линезолид грам-манфий қўзғатувчилар томонидан чақирилган инфекцияларга нисбатан фаол эмас. Агар грам-манфий қўзғатувчи аниқланган бўлса ёки тахмин қилинса, грам-манфий микроорганизмларга нисбатан специфик терапия бир вақтда бошланиши керак. Тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратли инфекциялари Лаен® препарати тери ва юмшоқ тўқималарнинг асоратли инфекцияларини даволаш учун тавсия этилган (фақат агар микробиологик тадқиқотда инфекция сезувчан грам-мусбат бактериялар туфайли чақирилганлиги аниқланган бўлса). Линезолид грам-манфий қўзғатувчилар томонидан чақирилган инфекцияларга нисбатан фаол эмас. Линезолид тери ва юмшоқ тўқималарнинг мураккаб инфекциялари бўлган, муқобил даволаш вариантлари бўлмаган ҳолатдагина, грам-манфий микроорганизмлар томонидан чақирилган маълум инфекциялар ёки ўзаро боғлиқ эҳтимолига эга инфекциялар бўлган пациентларда қўлланилиши керак. Грам-манфий қўзғатувчилар мавжуд бўлган ҳолатда, инфекцияларни комбинацияланган усулда даволаш тавсия этилган. Линезолид билан даволашни фақат стационар шароитларда ва микробиолог каби тегишли мутахассис ёки юқумли касалликлар мутахассиси билан маслаҳатлашилгандан сўнг бошлаш керак. Линезолид қўлланилишидан олдин антибактериал препаратларнинг тегишлича қўлланилишига доир расмий қўлланмани ўрганиб чиқиш керак.