Қўлланилиши
:
газ ҳосил бўлиши, масалан, метеоризм билан боғлиқ, шу жумладан операциядан кейинги даврда меъда-ичак йўли томонидан бузилишларни симптоматик даволаш; қорин бўшлиғи органларининг диагностик тадқиқотларини (рентгенография, ультратовушли тадқиқотни) ўтказишда ва гастродуоденоскопияга тайёргарлик кўришда ёрдамчи дори воситаси сифатида; сиртқи-фаол моддалар (ювиш кукунлари ёки бошқа ювиш воситалари) билан интоксикацияларда кўпикни бартараф қилувчи восита сифатида қўлланиш учун тавсия этилган.