Қўлланилиши
:
Флуконазол қуйидаги замбуруғ инфекциялари учун қўлланилади: Флуконазол катталардаги қуйидаги касалликларни даволаш учун қўлланилади, масалан: • криптококк менингити (""Махсус кўрсатмалар"" бўлимига қаранг); • кокцидиоидоз (""Махсус кўрсатмалар"" бўлимига қаранг); • инвазив кандидозлар; • шиллиқ пардалар кандидози, шу жумладан оғиз ютқин кандидози ва қизилўнгач кандидози, кандидурия, терининг ва шиллиқ пардаларнинг сурункали кандидози; • маҳаллий стоматологик гигиена воситалари самарасизлиги ҳолатларидаги сурункали атрофик кандидоз (тиш протезларидан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган кандидоз). Флуконазол катталардаги қуйидаги касалликларни олдини олиш учун қўлланилади, масалан: • ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларда криптококк менингитининг қайталаниши; • ОИТС билан касалланиш хавфи юқори бўлган беморларда оғиз ютқин ёки қизилўнгач кандидозининг қайталаниши; • узоқ муддатли нейтропения кузатиладиган беморларда кандидоз инфекцияларни олдини олиш (масалан, кимётерапия олаётган ёмон сифатли хавфли қон касалликлари билан касалланганлар ёки гемопоэтик ўзак ҳужайралари трансплантацияси қилинган беморлар). Флуконазол янги туғилган чақалоқлар, чақалоқлар, юришни бошлаган болалар, 0 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар ва ўспиринларни даволаш учун кўрсатилган: • Флуконазол шиллиқ қаватлар кандидози (оғиз ютқин кандидоз, қизилўнгач кандидози), инвазив кандидоз, криптококк менингити ва иммунитети паст бўлган беморларда кандидоз инфекцияларини олдини олиш учун қўлланилади. Флуконазол билан даволаш ривожланиш хавфи юқори бўлган болаларда криптококк менингитининг қайталанишини олдини олиш учун қўллаш мумкин (""Махсус кўрсатмалар"" бўлимига қаранг). Даволаш ўстириш учун олинган намунанинг микробиологик натижалари ва бошқа лаборатория текширувлари маълум бўлгунга қадар бошланади, аммо бу натижалар олингач, замбуруғларга қарши даволаш мос равишда созланиши керак. Замбуруғларга қарши воситаларни тегишли равишда ишлатилиши бўйича расмий қўлланмалар кўриб чиқилиши керак.