.
uz
Дунё
Фуцис ДТ
Дори воситаси шакли :
AТС даражаси :
Тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши воситалар.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Флуконазол.
Таркиби :

Флуконазол 50 мг.

Қўлланилиши :
Шиллиқ қаватлар кандидози: оғиз-томоқ (шу жумладан, протезлар билан қўзғатилган), қизилўнгач, ноинвазив бронхо-ўпка кандидози, кандидурия. Генитал кандидози: ўткир ёки қайталанувчан ҳазна кандидози; қайталанувчан вагинал кандидоз такрорланган ҳолатлар профилактикаси (бир йилда 3 ва ундан кўпроқ марта қайталаниш), кандидозли баланит. Дерматомикозлар, шу жумладан товон дерматофитияси, силлиқ тери трихофитияси, чов дерматофитияси, турли рангли темиратки, дерматофит онихомикоз (онихомикоз). Кимётерапия ёки нурли терапиядан ўтаётган пациентларда, ОИТС бўлган пациентларда замбуруғ инфекцияларини профилактика қилиш. Фуцис® ДТ болаларга оғиз-томоқ кандидози, криптококк менингити, замбуруғ инфекциялари (товон дерматофитияси, силлиқ тери трихофитияси, чов дерматофитияси, турли рангли темиратки, дерматофит онихомикоз (онихомикоз)), чуқур эндемик микозлар, шу жумладан кокцидиоидомикозни даволаш учун буюрилади.