Қўлланилиши
:
Фуцис® қуйидаги замбуруғли инфекцияларда тавсия этилади (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг). Катталарга қуйидаги касалликларни даволаш учун: • криптококкли менингит (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); • кокцидиоидомикоз (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг); • инвазив кандидоз; • шиллиқ пардалар кандидози, оғиз-томоқ кандидози, қизилўнгач кандидози, кандидурия ва сурункали тери ва шиллиқ пардалар кандидози; • сурункали орал атрофик кандидози (тиш протезидан фойдаланиш туфайли келиб чиққан), оғиз бўшлиғи гигиенаси ёки маҳаллий даволаш етарлича бўлмаган ҳолатда; • вагинал кандидоз, ўткир ёки қайталанувчан; махаллий терапия тўғри келмаган ҳолатда; • кандидозли баланит, махаллий терапия тўғри келмаган ҳолатда; • дерматомикоз, шу жумладан товон дерматомикози, силлиқ тери дерматомикози, чов дерматомикози, турли рангли темиратки ва тери кандидоз инфекциялари, мунтазам терапия тавсия этилган ҳолатда; • дерматофит онихомикоз (онихомикоз), бошқа дори воситалари тўғри келмаган ҳолатда. Катталарга профилактика учун: • юқори қайталаниш хавфига эга пациентларда криптококкли менингит; • юқори қайталаниш хавфига дуч келадиган ОИВ юқтирилган пациентларда қизилўнгач ёки оғиз-томоқ кандидози,; • қайталанувчи вагинал кандидоз частотаси камайиши (йилига 4 ёки ундан кўпроқ эпизодлар); • узоқ вақтли нейтропенияга эга пациентларда (масалан, кимёвий терапия қабул қиладиган гематологик хавфли янги ўсмаларга эга пациентларда ёки гематопоэтик найчали ҳужайралар трансплантациясини олаётган пациентларда) кандидоз инфекциялари профилактикаси (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг). 6 ёшдан 17 ёшгача болалар ва ўсмирларга: Фуцис® шиллиқ пардалар (оғиз-томоқ, қизилўнгач) кандидозини, инвазив кандидозни, криптококкли менингитни даволаш ва сусайган иммунитетли пациентларда кандидозли инфекцияларни профилактика қилиш учун тавсия этилган. Фуцис® такрорланиш юқори хавфига эга болаларда криптококкли менингит қайталаниши олдини олиш учун қувватловчи терапия сифатида қўлланиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг). Терапия культурал ва бошқа лаборатория тадқиқотлари натижалари олингунгача бошланиши мумкин; бироқ ушбу натижалар олиниши билан тааллуқли тарзда антиинфекцион терапияга тузатиш киритилиши керак. Замбуруғга қарши дори воситаларидан тегишлича фойдаланиш бўйича расмий қўлланма тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши керак.