.
uz
Дунё
Флутисал
Дори воситаси шакли :
Қаттиқ желатинли капсулалар
AТС даражаси :
Нерв тизими касалликларини даволаш учун препаратлар. Психоаналептиклар. Антидепрессантлар. Серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлар. Флуоксетин.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Флуоксетин
Таркиби :

Флуоксетин гидрохлориди 20 мг флуоксетинга эквивалент

Қўлланилиши :
Катта ёшдаги пациентлар Катта депрессив эпизодлар. Обсессив-компульсив бузилиш. Булимик невроз: Флутисал® назоратсиз овқатланишни камайтириш учун психотерапияга қўшимча сифатида ва ичакларни тозалаш мақсадида тавсия этилган. 8 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар Ўртача ва оғир даражали катта депрессив эпизодлар, депрессия 4-6 та сеансдан сўнг психологик терапияга жавоб бермаган ҳолатларда. Ўртача ёки оғир даражали депрессия бўлган болаларга ёки ёш пациентларга антидепрессантлар фақат бир вақтда психологик терапия билан биргаликда буюрилади.