.
uz
Дунё
Эсзол
Дори воситаси шакли :
AТС даражаси :
мунтазам фойдаланиш учун мўлжалланган замбуруғга қарши препарат.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Итраконазол.
Таркиби :

100 мг итраконазол

Қўлланилиши :
• Вульвовагинал кандидоз. • Кепаксимон темиратки. • Итраконазолга сезувчан организмлар томонидан қўзғатилган дерматомикоз (Trichophyton spp., Microsporum spp., Epidermophyton floccosum), масалан, оёқ юзи дерматофитияси, чов эпидермофитияси, силлиқ тери дерматомикози, кафт дерматофитияси. • Орофарингеал кандидоз. • Дерматофитлар ва/ёки дрожжилар туфайли пайдо бўлган онихомикоз. • Гистоплазмозни даволаш. • Эсзол® биринчи линия тизимли замбуруғга қарши терапия мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки самарасиз бўлган ҳолатда қуйидаги тизимли замбуруғ касалликларида тавсия этилган. Бу патология, патоген носезувчанлиги ёки препаратнинг токсиклиги билан боғлиқ бўлиши мумкин: o аспергиллёз ва кандидозни даволаш; o криптококкозни (шу жумладан, криптококк менингитни) даволаш: иммунитети кучсиз ва криптококкоз бўлган пациентларда, шунингдек марказий нерв тизими криптококкози бўлган пациентларда; o ОИТС бўлган беморларда асосий замбуруғ инфекцияси қайталаниши олдини олиш учун қувватловчи терапия. • Эсзол® стандарт терапия мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатда узоқ вақтли нейтропенияда замбуруғ инфекциясини профилактика қилиш учун ҳам тавсия этилган.