.
uz
Дунё
Арстифен
Дори воситаси шакли :
Вишилловчи таблеткалар
AТС даражаси :
Сийдик-таносил тизими ва жинсий гормонлар. Урологик касалликларни даволаш учун восита. Сийдик тошларини эритиш учун препарат.
Таъсир кўрсатувчи модда :
Сувсиз лимон кислотаси, сувсиз натрий цитрати, калий бикарбонати.
Таркиби :

Сувсиз лимон кислотаси –1197,0 мг; сувсиз натрий цитрати —835,50 мг; калий бикарбонати – 967,50 мг.

Қўлланилиши :
Сийдик чиқариш йўлларида сийдик кислотаси тошлари литолизи ҳамда уларнинг бирламчи ва иккиламчи пайдо бўлишини профилактика қилиш; аралаш урат-оксалат тошлари литолизи; кальций-оксалат тошларини ўзгартириш (янги тошлар такрорий пайдо бўлиши ва қолдиқ фрагментлар ўсишини бартараф этиш); цитостатик даволаганда урикозурик препаратларни қабул қилганда сийдик ишқорланиши; цистеин тошлари бўлган пациентларда, шунингдек фосфатолитиаз билан кечувчи буйрак каналчали ацидозда, гиперурикемияни даволашга қўшимча сифатида, ксантиноксидаза ингибиторлари қўлланилиши (масалан, подагра); тери кечки порфириясини мажмуавий симптоматик даволаш таркибида адъювант сифатида қўлланилади.