Глобал пандемия муносабати билан, мамлакатимиз келажаги учун катта маъсулиятни англаган ҳолда “Kusum” компанияси “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” Жамоат Фондига COVID-19 га қарши курашиш учун дори-дармонларни йетказиб берди, шунингдек компания ходимларининг ташаббуси билан уларнинг бир кунлик иш ҳақи ушбу Жамоат Фондига ўтказилди. Ҳайриянинг умумий миқдори 150 миллион сўмни ташкил этди.
Биз шифокор ва фармацевтларнинг профессионаллиги учун таъзим қиламиз, шунингдек уларнинг фидойи меҳнати ва садоқати учун чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Биз барча фуқароларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларига риоя қилишга, жамоат жойларига бориш ва бошқа одамлар билан алоқада бўлишни минималлаштиришга чақирамиз.
Соғ бўлинг! Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!