Қўлланилиши
:
Ичаклар гельминтозлари шакли ва Larva Migrans тери синдроми (кичик дозалар билан қисқа муддатли даволаш): энтеробиоз, анкилостомоз ва некатороз, гименолепидоз, тениоз, стронгилоидоз, аскаридоз, трихоцефалез, клонорхоз, описторхоз, Larva Migrans тери синдроми, болаларда лямблиоз. Тизимли гельминт инфекциялари (юқори дозалар билан узоқ вақт даволаш): Цистали эхинококкоз (Echinococcus granulosus сабабли пайдо бўлган): ‒ жарроҳлик аралашувининг имконияти бўлмаган ҳолатларда; ‒ жарроҳлик аралашувидан олдин; ‒ операциядан кейин, агар операциядан олдинги даволаш қисқа муддатли бўлса, агар гельминтлар тарқалиши кузатилса ёки операция вақтида тирик шакллари топилган бўлса; ‒ диагностик ёки терапевтик мақсадда цисталар сон териси дренажи ўтказилгандан сўнг. Альвеоляр эхинококкоз (Echinococcus multiocularis сабабли пайдо бўлган): ‒ неоперабел касалликларда, шу жумладан маҳаллий ёки узоқлашган метастазлар ҳолатларида; ‒ паллиатив жарроҳлик аралашувидан кейин; ‒ радикал жарроҳлик аралашувидан ёки жигар кўчириб ўтказилгандан кейин. Нейроцистицеркоз (Taenia solium личинкалари сабабли пайдо бўлган): ‒ кам сонли ёки кўп сонли цисталар ёхуд гранулематоз мия шикастланиши мавжуд ҳолатларда; ‒ арахноидал ёки меъда ичидаги цисталарда; ‒ рацемоз цисталарда; Капилляриоз (Capillaria philippinensis сабабли пайдо бўлган), гнатостомоз (Gnathostoma spinigerum ва турдош турлари сабабли пайдо бўлган), трихинеллез (Trichinella spiralis ва T.pseudospiralis), токсокароз (Toxocara canis ва турдош турлари сабабли пайдо бўлган).