Қўлланилиши
:
"Левофлоксацин таблеткалари катталарда қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланилади: • ўткир бактериал синусит • сурункали обструктив ўпка касаллигининг, шу жумладан бронхитнинг кучайиши • шифохонадан ташқари пневмония • тери ва юмшоқ тўқималарнинг мураккаб (асоратли) инфекциялари Юқоридаги инфекциялар учун левофлоксацин таблеткаларини фақат ушбу инфекцияларни дастлабки даволашда тавсия этиладиган антибактериал воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаганда қўллаш мумкин. • пиелонефрит ва сийдик йўлларининг мураккаб (асоратли) инфекциялари • сурункали бактериал простатит • куйдирги касаллигини ингаляцияси: зарарлангандан кейин олдини олиш ва даволаш Левофлоксацин таблеткалари, шунингдек, левофлоксацинни вена ичига юбориш пайтида соғайган беморларда терапия курсини давом эттириш ва якунлаш учун ишлатилиши мумкин. Антибактериал воситаларни тўғри ишлатиш бўйича расмий кўрсатмаларни ҳисобга олиш керак."